Яхшибоев Чемпионлар лигасидаги ғалаба учун қанча мукофот пули олади?

Молдованинг “Шериф” жамоаси ўз тарихида илк маротаба УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этмоқда.

Жасур Яхшибоевни ўз сафига қўшиб олган тирасполликлар турнирнинг биринчи учрашувида Донецкнинг “Шахтёр” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, анча шов-шув кўтарди. Молдоваликлар учун тарихий аҳамият касб этган учрашувда легионеримиз ҳам фаол ўйин кўрсатди.

“Шериф” биринчи турдаги ғалабаси учун УЕФАдан 2,8 миллион евро миқдорида маблағ олади.

Meta-ratings.com.ua сайтининг маълум қилишича, бу сумманинг бир миллиони футболчилар ва мураббийлар штаби вакиллари ўртасида тақсимлаб берилади. Қолган қисми эса, клуб бюджетига топширилади.

“D” гуруҳида  пешқадамликни қўлга олган “Шериф” иккинчи тур учрашувини Мадридда “Реал”га қарши ўтказади. Бу учрашув 28 сентябрга белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!