Яхшибоев иштирокидаги ўйинни қаердан кўриш мумкин?

Бугун Европа Лигаси 1/16 финал босқичи жавоб учрашувлар бўлиб ўтади.

Легионеримиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган Молдаванинг "Шериф" жамоаси сафарда "Брага" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

Маълумотларга кўра, мазкур баҳсни "Yoshlar" телеканали жонли эфирда намойиш қилади. Молдовада кечган беллашувда "Шериф" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!