Яхшибоев Осиёда ҳафта ўйинчиси бўлиш учун номзодлар қаторида!

ОФК расмий сайти ушбу ҳафта давомида энг яхши ўйин кўрсатган футболчиларни саралаш учун сўровнома ўтказмоқда. Қувонарлиси, легионеримиз Жасур Яхшибоев ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олди.

Жасур Яхшибоев ("Шахтёр" Солигорск, Ўзбекистон)

87 дақиқа, 3 гол, 1 ассист, 17 дуэлдаги ғалаба ("Шахтёр" - "Белшина" 5:1)

Европа яшил майдонларидаги илк мавсумини самарали ўтказаётган ўзбекистонлик ёш йигит Жасур Яхшибоев шанба куни "Белшина"га қарши учрашувда хет-трик қайд этиб, 2020 йилдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.

58-дақиқада жарима зарбасидан муваффақиятли фойдаланган Яхшибоев, 23 дақиқа ичида хет-трикни нишонлади ва 1 ассистга эришди. Бу орқали у голлари сонини 16 тага етказди ҳамда "Шахтёр" лига пешқадами БАТЭни таъқиб қилиб бормоқда", дея изоҳ қолдирди қитъа футболининг расмий сайти.

Қуйидаги ҳавола орқали ҳамюртимизга овоз бериш имкониятига эгасиз:

https://www.the-afc.com/news/afcsection/vote-for-your-afc-international-player-of-the-week-x3306

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998915993686
04/11/2020 21:48
Bu yerda haqqoniy ovoz berilmagan bari Eron Iroqliklar kòpi òzini òyinchisiga ovozlarni qalashtirib tashlashga. Bizga keragi yòq unaqa statistikani. Bizga chiroyli òyini bn va foydali òyinchi bòlsa bòladi.