Яхшибоевни УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида дебют кутмоқда! У турнирнинг энг заиф жамоасини “Шахтёр”, “Реал” ва “Интер”дан қутқара оладими?

Ўтган йил охирида “Шахтёр-Солигорск”дан кетиб, Польшанинг “Легия” жамоасига ўтганидан кейин қарийб саккиз ой давомида мухлислар кўз ўнгидан ғойиб бўлган Жасурбек Яхшибоев яна футбол ихлосмандлари ва мутахассислар диққатини ўзига жалб қила бошлади.

Истеъдодли ҳужумкор футболчимиз яқинда Молдованинг “Шериф” жамоасига ўтганидан хабарингиз бор. Тўғриси, бунгача Молдова чемпионати биз учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаган. Яқин ўтмишда бу мамлакат футболида ҳамюртимиз Владимир Шишелов “Зимбру” таркибида чемпионат тўпурари бўлгани эсимизда холос.

Жасурнинг омадини қарангки, гарчи Молдова чемпионати савияси Европа лигаларида энг заифларидан бўлса-да, “Шериф” жамоаси билан Европанинг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди.

655577_original

Гуруҳдаги рақиблар ҳам чакки эмас – “Шахтёр Донецк”, “Реал” ва “Интер”!

“Шериф” бош мураббийи Юрий Вернидуб Жасур Яхшибоевни Беларусь чемпионатидаги ўйинлари орқали жуда яхши билади. У “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнири олдидан ўзбек ҳужумчисини жамоа ўйинини сезиларли даражада кучайтирадиган асосий “қуроллардан” бири сифатида олиб келди.

Жасур ҳам мураббий ишончини дарров оқлади. “Шериф” таркибидаги илк учрашувида биттадан гол ва ассист билан совринли ўринлар учун курашда асосий рақобатчилардан ҳисобланган “Петрокуб” устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.

Демак, Яхшибоев ҳозир ҳам яхши формада ва ҳар қандай жангга тайёр.

“Шериф” ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқди. Юрий Вернидуб шогирдлари саралаш баҳсларида икки учрашув натижасига кўра, “Теута”ни (Албания) 5:0,   “Алашкерт”ни  (Арманистон) 4:1, “Црвена Звезда”ни (Сербия) 2:1, “Динамо Загреб”ни (Хорватия) 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гранд клубларга қарши ўйнаш имконини қўлга киритди.

Европа футболини таҳлил қилаётган мутахассислар бу галги мусобақанинг энг заиф жамоаси сифатида “Шериф”ни кўрсатмоқда. Тирасполликларнинг биринчи турдаги рақиби – “Шахтёр Донецк” Еврокубокларда катта тажриба тўплаган жамоа ҳисобланади.

yaxshiboyev-legia-withball

Донецкликлар Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи йўлида иккита кучли рақибни мусобақадан чиқариб юборди. Улар Бельгиянинг “Генк” жамоасини иккала учрашувда ҳам бир хил – 2:1 ҳисобида таслим қилди. Кейинги босқичда Франциянинг “Монако”си мусобақадан чиқариб юборилди – 1:0, 2:2.

“Шериф” ва “Шахтер” клублари мустақиллик йилларида фақат бир марта – 2003  йилда ўзаро тўқнаш келган. Ўшанда украиналиклар ўз майдонида 2:0 ҳисобида зафар қучган. Тирасполдаги баҳсда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолган.

Ҳар икки жамоа бош мураббийлари нуфузли турнирга тайёр эканини таъкидламоқда.

- Мен ва мен билан ишлаётган мураббийлар “Шахтёр”га қарши қандай ўйин кўрсатишни яхши биламиз. Буни 15 сентябрь куни бўладиган илк учрашувда кўрасизлар. Ҳар бир жамоанинг кучли ва заиф томонлари бор. Энг муҳими, вазиятлардан унумли фойдаланиш. Биз гуруҳдаги ҳар бир жамоанинг “қонини ичиш”га ҳаракат қиламиз. Гуруҳда “Реал”, “Интер” ва “Шахтёр” фаворит. Олтита ўйин бор. Биз шу учрашувларда ЧЕмпионлар лигасида ўйнашга лойиқ эканимизни кўрсатишимиз керак, - деди “Шериф” бош мураббийи Юрий Вернидуб.

- Вернидуб яхши мураббий. Лекин ҳар доим ҳам ҳамма нарса мураббийга боғлиқ бўлавермайди. Кўп нарсани футболчилар ҳал қилади. “Шериф”да яхши савиядаги ва тезкор футболчилар бор. Бу жамоа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олган экан, биз уларни ҳурмат қилишимиз керак. Биринчи учрашув жуда муҳим ва унга тайёрмиз. Гуруҳда “Интер” ва “Реал” қоғозда бизда кучли. Лекин биз ҳар қандай жамоага ютқазишимиз мумкин бўлгандай, уларни ҳам юта оламиз, - деди “Шахтёр” бош мураббийи Роберто Де Зерби.

f7500d4d811ea8393eed3791bff5c

“Шериф” – “Шахтёр” учрашуви 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

УЕФА Чемпионлар лигаси ўйини олдидан ўзбек легионери супер гол урди!

“Рома” трансферларни тўхтатмайди. Моуриньо Шомуродовнинг эски рақобатчисини Римга таклиф қилди!

Марко Матерацци: Шомуродовнинг ўйинини аввал ҳам кўрганман ва у зўр футболчи бўлишга қодир!

Шомуродов йўқолган қизчанинг топилишига сабабчи бўлди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
14/09/2021 19:22
Men Jasur Yahshiboyev uchun Sheriffga balet qilaman bo‘shashma Jasur sen nening adashimsan va vatandoshimsan biz sen bilan olg‘a