Яхшибоевни янги мураббий шуғуллантиради (фото)

Ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоев тўп сураётган Солигорскнинг “Шахтёр” жамоасига украиналик Роман Григорчук бош мураббий этиб тайинланди.

20200905181323

Бу мутахассис футболчилик фаолияти давомида Украина, Австрия, Польша, Австрия, Латвия ва Россия клубларида ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Мураббийлик фаолиятини Латвиянинг “Динабург” жамоасида бошлаган. Ушбу мамлакатнинг “Вентспилс” жамоасини уч марта чемпион қилган.

Кейинчалик Украина, Озарбайжон ва Қозоғистон клубларини муваффақиятли бошқарган. Унинг қўл остидаги жамоалар  мунтазам совринли ўринлар учун курашган ва Европа Лигаси мусобақаларида қатнашган.

“Шахтёр” жорий мавсумда Беларусь чемпионатида 22 та учрашувда 43 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлган Яхшибоев 12 та гол билан тўпурарлар баҳсида пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!