Яхшибоевнинг жамоадоши энди Жалолиддинов билан ўйнайди

Солигорскнинг “Шахтёр” жамоасида Жасур Яхшибоев билан бирга ўйнаган Виталий Лисакович фаолиятини Москванинг “Локомотив” клубида давом эттирадиган бўлди.

22 ёшли ҳужумчи москвалик “темирйўлчилар” билан тўрт йиллик шартнома имзолади ва 88-рақамни танлади.

Беларусь чемпионатида Жасур Яхшибоев билан бирга ўйнаган Виталий Лисакович Россияда яна бир ўзбек футболчиси Жасур Жалолиддинов  ёнида тўп сурадиган бўлди. Ҳар икки футболчи учун бу Россиядаги дебют мавсуми бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!