Яя Туре футбол агентига айланди
“Манчестер Сити” ва “Барселона” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре футбол агентига айланди.
Туренинг илк мижози 19 ёшли нигериялик футболчи Жозеф бўлди. У айни дамда Киевнинг “Динамо” клубида кўрикдан ўтмоқда. Таъкидлаш керакки, у ҳимоя маркази ва ярим ҳимоя ампулаларида ўйнай олади.
Эслатиб ўтамиз, Туренинг сўнгги жамоаси “Олимпиакос” клуби бўлган эди. У грек жамоасини 2018 йилда тарк этган эди.
Фикрлар