Яя Туре Кейсуке Хонда жамоадошига айланиши мумкин

"Манчестер Сити" собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре фаолиятини Бразилия клубида давом эттириши мумкин.

Таъкидланишича, 36 ёшли хавбек хизматларига "Ботафого" клуби қизиқиш билдирмоқда. Олдироқ, клуб "Милан" собиқ ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда билан шартнома имзолаган эди.

Маълумот ўрнида, Яя Туре айни дамда эркин агент мақомида. У қишда Хитойнинг "Циндао Хайню" клубини шартномаси якунлангач тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!