ЕЧЛ. "Галатасарай" ўз уйида "Ювентус" дарвозасига 5 та гол урди
Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк беллашувида "Галатасарай" ўз майдонида Италиянинг "Ювентус" клубини қабул қилди ва 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Туркиядаги баҳсда дастлаб мезбон жамоа ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 1 дақиқа ўтиб эса туринликлар ҳисобни тенглаштиришди. Голларга Габриэл Сара ҳамда Тон Копмейнерс муаллифлик қилди.
32-дақиқада Копмейнерс дублни расмийлаштириб, ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиққан эди. Бироқ, иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида "Галатасарай" футболчиси ҳисобланган Ноа Ланг яна ҳисобни тенглаштирди. 60-дақиқага келиб эса Давинсон Санчес ўз номини таблога ёздириб қўйди ва ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Шундан сўнг 74-дақиқада Ноа Ланг (дубль), 86-дақиқада Саша Бое голлар уриб, орадаги фарқни 3 тага етказиб қўйди.
Маълумот ўрнида, жавоб беллашуви 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
- Европа - Лига чемпионов
- Раунд плей-офф на выбывание
Галатасарой
- Gabriel Sara 15'
- Noa Lang 49'
- Davinson Sánchez 60'
- Noa Lang 74'
- Sacha Boey 86'
17.02.2026 22:45
Ювентус
- Teun Koopmeiners 16'
- Teun Koopmeiners 32'
Фикрлар