Йилнинг энг машҳур ҳолатларидан бири футболга ҳам кириб келди (Фото)

Жексон ўз голини туркиялик мерганнинг ҳаракатларини такрорлаган ҳолда нишонлади.



"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон АПЛнинг 3-турида "Кристал Пэлас" билан 1:1 ҳисобида якунланган баҳсда гол урди ва буни туркиялик мерган, Париж Олимпиадаси кумуш медали совриндори Юсуф Дикечнинг ҳолатини такрорлаш билан нишонлади.

Ушбу ўйиндан кейин "Челси" тўрт очкога эга бўлди. Энцо Мареска шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!