Йилнинг энг зўр футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!

"Globe Soccer" портали йилнинг энг яхши футболчиларини саралаш учун сўровнома бошлади. Қуйида номзодлар билан танишинг:

Чиро Иммобиле "Лацио", Криштиану Роналду "Ювентус", Карим Бензема "Реал", Лионель Месси "Барселона", Маркиньос ПСЖ, Роберт Левандовски "Бавария", Садио Мане "Ливерпуль", Серж Гнабри "Бавария".

Юқоридаги футболчилардан Иммобиле "Олтин бутса" эгасига айланиб улгурди. Левандовски ва Гнабри требл қайд этган бўлса, Бензема, Роналду, Маркиньос ва Мане миллий чемпионатда ғолиб бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)