Йирик мағлубият қимматга тушди. Эрик тен Хаг ўрнига бошқа мураббий топилди!

Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида “Манчестер Юнайтед” ашаддий рақиб – “Манчестер сити”дан 3:6 ҳисобида қақшатқич зарбага учради.

Клуб раҳбарияти бу мағлубиятдан сўнг нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хагнинг имкониятларига шубҳа билан қарай бошлади. Todofichajes нашрининг хабар беришича, манчестерликлар янги мураббий қидира бошлаган.

Агар яқин орада Эрик тен Хаг жамоани ўнглай олмаса ва вазиятни тузатмаса, ўз ўрнини бўшатиб беришига тўғри келади.

Манбанинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоани “Севилья”ни бошқараётган Хулен Лопетегига топширишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!