Йоахим Лёв: Сане "Бавария"га ўтса, бу Германия терма жамоаси учун фойдали бўлади

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв “Манчестер Сити” вингери Лерой Саненинг “Бавария”га кўчиб ўтиши борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Бу Сане учун ҳам, терма жамоа учун ҳам фойдали бўлади. Тўғри, у “Манчестер Сити”да ҳам бахтли, бироқ, агар ушбу трансфер амалга ошса, унга ёмон бўлмаслиги аниқ”, - дейди Лёв.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!