Йўғе? 15 ёшли ўзбек боксчиси Баҳодир Жалолов билан бир кечада жанг қилади. У вазн ўлчаш маросимида шоу кўрсатиб берди (видео)

Хабар бериб ўтганимиздек, 18 март куни Дубай шаҳрида Probellum компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс оқшомида Баҳодир Жалолов Камил Соколовскига қарши жанг ўтказади. Шунингдек, ушбу оқшомда ёш боксчилар ўртасида шоу жанглари ўтказилади. Мана шундай баҳсларнинг бирида 15 ёшли ҳамюртимиз Абдураҳмон Маҳмуджонов англиялик Тони Куртисга қарши рингга кўтарилади. Ушбу тўқнашув олдидан ўтказилган вазн ўлчаш маросимида боксчимиз ўзига ҳос шоу намойиш этдиб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!