Ёш боксчиларимиз Краснодардаги халқаро турнирда иштирок этади. Таркиб билан танишинг!

  • 14 сентябрь, 2021, 17:07
  • 0
  • Бокс

15-19 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Краснодар шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XII халқаро турнир ўтказилади.

17-18 ёшли чарм қўлқоп усталари ўртасида ташкил этиладиган мазкур турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам қатнашишади.

Боксчиларимиз бугун мусобақада қатнашиш учун Краснодарга жўнаб кетишди.

Терма жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олди:

-48 кг: Асилбек Жалилов

-54 кг: Иброҳим Ишжонов

-57 кг: Мадияр Данияров

-64 кг: Ғофуржон Тохиров

-75 кг: Азизбек Тожиев

+92 кг: Али Нуранов

Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Умрбек Мадраҳимов.

Ҳамюртимиз Шерзод Аҳмедов мусобақа давомида ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!