Ёш боксчиларимиздан ажойиб натижа: Бокудаги мусобақада 8 та олтин медалга сазовор бўлдик
Мусобақа ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари учун ажойиб натижа билан якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Аввалроқ, финалга 8 нафар боксчимиз йўл олгани ҳақида хабар қилгандик. Қувонарлиси, финал беллашувларда қатнашган боксчиларимизнинг барчаси Озарбайжондан олтин медаль билан қайтадиган бўлди. Ўтказилган финал баҳси якунларига кўра финалда рингга кўтарилган боксчиларимизнинг барчаси ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Озарбайжондаги мусобақадан Ҳумоюнмирзо Абдурасулов (-35,5 кг), Ҳожиакбар Маҳмудов (-38,5 кг), Фаррух Тўлаганов (-40 кг), Жамолиддиин Холиқов (-41,5 кг), Лазизбек Тўлқинов (-50 кг), Далержон Бозоров (-52 кг), Жаҳонгир Нарзиев (-57 кг), Абдулазиз Абдураҳмонов (-59 кг) олтин, Бобурбек Бобожонов (-46 кг) ва Жасурбек Мўминов (-54 кг) бронза медали билан қайтадилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада мураббийлар Шерзод Абдураҳмонов ва Сирожиддин Адинаев қўл остида 10 нафар боксчи билан иштирок этди ва якунда ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Фикрлар