Ёш каратэчиларимиз яна шоҳсупада

Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида каратэ бўйича анъанавий халқаро турнирда Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Қаҳрамон Деҳқонов шогирдлари мазкур мусобақада 5 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритди.

Мазкур мусобақада Асилбек Сагатов, Шоҳижаҳон Абдусатторов, Бобуршох Ҳакимов, Ворисхон Зайниддинов ва Азиза Санатбекова ўз вазн ҳамда ёш тоифаларида биринчи ўринни қайд этишди.

Шунингдек, ёш каратэчимиз Шаҳзода Бўронова 12-13 ёшли қизлар ўртасида кумуш медаль билан тақдирланди.

photo_2018-12-28_20-50-40

photo_2018-12-27_19-36-05

photo_2018-12-27_19-36-04

photo_2018-12-27_19-36-02

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар