Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига Амман мезбонлик қилади

  • 6 январь, 2022, 14:33
  • 0
  • Бокс

27 февраль - 15 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳри ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Беллашувлар икки ёш тоифасида, шунингдек йигитлар ва қизлар ўртасида ўтказилади. Ёшлар ўртасидаги баҳслар 2004-2005, катталар ўртасидаги беллашувлар эса 2006-2007 йилларда туғилган боксчилар ўртасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, унгача 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!