Йозуа Киммих: Левандовски бир ўзи ҳеч нарса қила олмайди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски билан боғлиқ вазият борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Левандовски кўп вазиятда ўз голлари билан бизни қутқариб қолади. Лекин, у буни жамоадошлари ёрдамисиз амалга ошира олмаслигини тушуниб етиши лозим. У ҳаммасини бир ўзи уддалай олмайди. Шунинг учун нафақат биз уни қадрлашимиз, балки, у ҳам бизни қадрлаши лозим”, - дейди Киммих.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!