Юлия Гёргес Оклендда Эжени Бушарни
Ads

Германиялик теннисчи Юлия Гёргес Оклендда ўтаётган мусобақанинг чорак финал босқичида ғалаба қозонди.

Юлия "ASB Classiс" турнирининг ярим финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда канадалик Эжени Бушарни  3:6, 6:3, 7:6 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Гёргес финалга чиқиш учун словакиялик Виктория Кузьмовани синовдан ўтказади. Мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 09:00 да бошланади.