Юлия Путинцева Тайванда қоқилди

Тайбэй шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган “Taiwan Open – 2018” турнирининг чорак финал баҳслари қизиқарли учрашувларга бой ўтди.

Мусобақада қозоғистонлик Юлия Путинцева ҳамда украиналик Катерина Козлова ярим финал йўлланмаси учун куч синашди. Мазкур ўйинда украиналик теннисчи 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, руминиялик Моника Никулеску чорак финалда германиялик Сабин Лисицкига қарши кортга чиқиб, биринчи сетда 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, қолган сетларда 4:6, 4:6 ҳисобида мағлубиятаг учради.

Энди мусобақанинг ярим финалида С.Лисицки ва К.Козлова ўзаро куч синашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!