Юлия Путинцева йўқ жойдан ғалабани илиб кетди

Қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева ва франциялик Полин Парментье Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўзаро рақобатлашди.

"Премьера" туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи даврасидан ўрин олган ушбу учрашувда Юлия 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шу тариқа "Mutua Madrid Open" турнирининг учинчи даврасида Путинцева австралиялик Эшли Барти, ёки америкалик Даниэль Коллинзга қарши кортга чиқади.

Минбар

Барча блоглар