
"Юнайтед" камбэк эвазига "Сити"ни мағлуб этди. Манчестер қизил рангда!
АПЛ 20-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви якунига етди. Мазкур беллашувда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 60-дақиқада Грилиш ҳисобни очди. 78-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Фернандеш мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб, Рэшфорд манкуниаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Очколари сонини 38 тага етказиб олган МЮ АПЛ турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. 39 очкоси бор Гвардиола шогирдлари эса 2-поғонани банд этиб турибди.
- Премьер-лига
- 20-тур
Ман. Юнайтед
- Бруну Фернандеш 78'
- Маркус Рэшфорд 82'

2
:
1
14.01.2023 17:30
Манчестер Сити
- Джек Грилиш 60'

Фикрлар