Юрген Клинсманн АПЛ клубини бошқариши мумкин

Германиялик машҳур мутахассис Юрген Клинсманн яна мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин.

Newcastle Chronicle нашрининг хабар беришича 54 ёшли мураббийга "Ньюкасл"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Агар Рафаэль Бенитес “қарғалар” билан шартномани узайтиришдан бош тортса, улар ушбу лавозимга айнан Клинсманни олиб келишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Клинсманн Берлиннинг “Герта” клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Юрген Клинсманн ўз вақтида Германия ва АҚШ терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек у “Бавария” клубида ҳам фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!