Юрген Клопп: Ғалабадан мухлисларимиз жуда хурсанд бўлишди

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Эвертон” устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Албатта, ўйин қийин кечди, бироқ биз ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Бундан айниқса мухлисларимиз хурсанд бўлишди ва биз ҳам уларнинг қувончларига шерикмиз. Рақиб ўйин давомида дарвозамиз деярли хавфли вазиятлар ярата олмади ва қўпол футбол намойиш этди. 

Старриж келадиган бўлсак, у зарба берадиган футболчига айланди ва бу ўз самарасини берди. Футболда чиройли ўйин намойиш этишда давом этар экансиз, мағлуб бўлмайсиз. Биз ҳақиқий жангга тайёр эдик, – деди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!