Юрген Клопп:
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Жамоамиз бу мавсум чемпион бўлиш учун реал имкониятларга эга. Бу бизнинг аксарият мухлисларимиз ва футболчиларимиз учун ҳаётидаги биринчи чемпионлик бўлади. Шунинг учун биз ушбу имкониятдан фойдаланишимиз керак”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда премьер-лиганинг ўтган 27та тур якунларига кўра 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Аммо, уларни иккинчи поғонада бораётган “Манчестер Сити” билан фақатгина 1 очко ажратиб турибди холос.