"Юве" бир юлдуз учун икки футболчини беради

  • 31 марта, 2021, 14:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” раҳбарияти ёзда Поль Погбани Туринга қайтариш учун икки футболчидан воз кечишга қарор қилди.

Tecno

Туринликлар “Манчестер Юнайтед” ўйинчисининг трансферига пул топиш мақсадида ярим ҳимоячилар Аарон Рэмзи ва Адриен Рабьони сотиб юборадиган бўлди. Ўз навбатида, манчестерликлар янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаганидан кейин франциялик ярим ҳимоячини сотиб юборади.

Сульшер майдон марказида Жейдон Санчо, Жек Грилиш каби англиялик футболчиларни ўйнатишни мақсад қилган ва бу трансфер учун каттагина маблағ керак бўлади. 

“Ювентус”дан кетиши керак бўлган ўйинчиларга ҳам харидорлар етарли. Рэмзини “Вест Хэм”, “Тоттенхэм” ва “Бёрнли” ўз таркибида кўрмоқчи, Рабьонинг номи “Барселона” ва “Манчестер Сити” рўйхатига киритилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию