"Юве" футболчиси Шомуродов билан бир чемпионатда тўп суриши мумкин
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани ёзда Россия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Tuttomercatoweb хабарига кўра, туринликлар асосий таркибида ўрнини топа олмаётган 25 ёшли италиялик футболчининг трансферига "Зенит" қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, питерликлар директори Хавьер Рибалта футболчининг агенти билан трансфер шартларини муҳокама қилишни бошлаган.
Манбага кўра, "Зенит" Руганига 2,5 миллион евро маошга эга 3 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ругани коронавирус аниқланган дастлабки футболчилардан бири бўлган эди.
Фикрлар