"Юве" ва "Барса"дан ажойиб рокировка
“Ювентус” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Барселона” билан ўйинчи алмашишни режалаштирмоқда.
Туринликлар клубнинг янги шартномасини қабул қилмаган аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалани Каталонияга жўнатиб, “Барса”дан ҳужумкор футболчи Усмон Дембелени олмоқчи. Дибала ҳужумнинг ҳар қандай нуқтасида ўйнай олади. Дембеле эса қанот футболчиси ва ҳужумда ҳам хавфли ҳаракат қилади.
Ҳар икки футболчининг шартномаси 2022 йилнинг ярмида тугайди. Улар ҳали янги битимни қабул қилмагани боис, “Юве” ҳам, “Барса” ҳам ёзда бир қарорга келиши керак.
Маълумотларга қараганда, Дибаланинг Каталонияга келиши Лионель Мессининг “Барселона”да қолишига ижобий таъсир қилиши мумкин. Жоан Лапорта шунга умид қилмоқда.
Фикрлар