"Юве"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Рома" раҳбарияти ва Моуриньо ўртасида учрашув бўлиб ўтди

  • 11 январь, 2022, 16:11
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Рома" раҳбарияти сўнгги пайтларда клубдаги ишлари юришмаётган Жозе Моуриньони қўллаб-қувватламоқда.

"Corriere dello Sport" нашри маълумотларига кўра, кеча "бўрилар" расмийлари ва Моуриньо ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Клуб раҳбариятида Жозенинг фаолияти бўйича шубҳа ва саволлар йўқ. 

Жамоа мураббийнинг талабларини максимал даражада қондиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, унинг ишини фақат узоқ вақт давомида баҳолаш мумкин деб ҳисоблайди.

Римликлар айни пайтда А Серия турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Клуб 21 турда 9 бор мағлуб бўлди ва 43 йилдаги энг ёмон натижаси қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!