"Ювентус" А Серияда ўзи ўрнатган рекордни янгилади

Хабарингиз бор кеча А Сериянинг 17-турида “Ювентус” ўз майдонида “Рома”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” А Серияда мавсумнинг дастлабки 17та турида 16та ғалабага эришган илк жамоа бўлди. Қайд этиш лозимки, бу борада аввалги рекорд ҳам “Ювентус”га тегишли эди.

Маълумот учун, “Ювентус” айни дамда иккинчи поғонада бораётган “Наполи”ни 8 очкога ортда қолдириб мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!