“Ювентус” Аксель Витсель учун 12 млн евро тайёрлаб қўйди
Ads

“Ювентус” жамоаси қишки трансфер ойнаси давомида “Зенит” ярим ҳимоячиси Аксель Витселни ўз сафига қўшиб олади. Туринликлар бельгилик футболчи учун 12 млн евро тайёр қилиб қўйди.

Sky Sports Italia нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи “Ливерпуль”, “Шальке-04” ва “Шанхай СИПГ” каби жамоалар таклифларни рад этган.

Қайд этиш керакки, туринликлар ёзда Витселни сотиб олмоқчи эди, аммо бунинг уддасидан чиқмаганди.

Маълумот ўрнида, бельгиялик футболчининг “Зенит” билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.