"Ювентус" Алекс Сандрога "Челси"дан ўринбосар топди

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Эмерсон Палмери "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tuttomercatoweb нашрининг хабар беришича туринликлар 23 ёшли бразилиялик футболчини ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган бошқа бир бразилиялик ҳимоячи – Алекс Сандронинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Палмери “Челси” сафига жорий қишки трансферлар даврида келиб қўшилган эди. У ўтган ярим мавсум мобайнида “аристократлар” сафида жами 5та ўйинда иштирок этган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!