"Ювентус" "Барселона"даги 10-рақам эгасини сотиб олмоқчи
Испания терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси Ансу Фатига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Calciomercatoweb" нашри хабар берди.
Манбага кўра, "зебралар" футболчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр. Каталонияликлар ҳам Фатини сотишга қарши эмас. Ёш иқтидор соҳиби эса жамоадан кетишни режалаштирмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ансу Испания терма жамоаси билан мундиал нимчорак финалида юришини тўхтатди. Терма Марокаш жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.
Фикрлар