Ads

Миланнинг "Интер" клуби "Ювентус" бош директори Беппе Мароттани ўз сафига чорламоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 61 ёшли функционер аллақачон ушбу таклиф юзасидан “нерадзуррилар” акционери хисобланган Хитойнинг Suning Group компаниясининг жамоа учун бириктирилган вакили Стивен Цанг билан ҳам гаплашган. Уларнинг ўзаро суҳбатида “Интер”ни яна Европа грандлари қаторига олиб чиқиш масаласи муҳокама қилинган.

Маълумотларга қараганда Беппе Мароттага шунингдек “Манчестер Юнайтед”дан ҳам таклифлар бўлмоқда.