"Ювентус" "Челси" футболчисини ижарага олмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлингни кейинчалик сотиб олиш шарти билан мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Бу ҳақда Италиянинг "Tuttomercato" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, "кекса сеньора"лар англиялик футболчини шартномаси мавсум охирида тугайдиган Анхель ди Мария ўрнига узоқ муддатли ўринбосар сифатида кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, Стерлинг ҳозирда жароҳатидан фориғ бўлмоқда ва февраль ойи ўрталарида сафга қайтиши кутиляпти.
Англиялик маҳорат эгаси ҳозирча Премьер лиганинг 15 учрашувида иштирок этиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли "аристократлар" аъзоси 2022 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан 50 миллион эвро евазига харид килинган эди.
Фикрлар