"Ювентус" "Челси" футболчисини кўзламоқда
Испания терма жамоаси ва Лондоннинг "Челси" клуби чап қанот ҳимоячиси Маркос Алонсо ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, 31 ёшли футболчига Туриннинг "Ювентус" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, «Челси» Алонсони сотишдан манфаатдор бўлиши мумкин, чунки унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шунинг учун уни бир йилдан сўнг текинга қўйиб юбормаслик учун улар шу ёзда у билан хайрлашишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо "Челси"да 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Олдинроқ унга Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Маркос Алонсо жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Фикрлар