Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг етакчи ҳужумчиси Пауло Дибалани “Реал”га сотишга тайёр.

Хабарларга қараганда “кекса синьора” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Массимилано Аллегри билан муносабатларига путур етган 24 ёшли аргентиналик футболчи учун “қироллик клуби”дан ярим ҳимоячи Матео Ковачич ҳамда унга қўшимча яна 65 млн евро сўрамоқда.

Маълумот учун, Дибала “Ювентус” сафига 2015 йил “Палермо”дан 32 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида туринликлар сафида жами 97та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 52та гол ёздириб қўйишга эришган.