"Ювентус" етакчиси Шомуродовнинг жамоасига қарши ўйинда иштирок эта олади
“Ювентус” форварди Альваро Мората 13 декабрь куни “Женоа”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
Италия футбол федерацияси Турин клубининг испаниялик футболчи масаласида юборган апелляциясини кўриб чиқди ва Моратанинг дисквалификация муддатини 2 та ўйиндан 1 та ўйинга қисқартирди.
Эслатиб ўтамиз, Мората “Беневенто”га қарши баҳсда ўйин якунлангач, ҳакамга эътироз билдиргани учун 2 та ўйинга четлатилган ва шу сабабли, у ўтган тур “Торино”га қарши дербини ўтказиб юборган эди.
Мората жорий мавсум “Ювентус” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар