"Ювентус" ҳимоячисини "Арсенал"га ижарага беришни хоҳламади

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячи Даниэле Руганини “Арсенал”га ижарага беришни хоҳламади.

Goal.com нашрининг ёзишича лондонликлар 25 ёшли футболчини 2 йилга ижарага олишни режалаштиришаётган эди.

“Арсенал” трансфер ойнаси ёпилгунича маҳоратли марказий ҳимоячи сотиб олишни хоҳламоқда. Бироқ, “Ювентус” янги мавсумни бешта ҳимоячи билан бошламоқчи, қолаверса туринликлар ўзларининг тажрибали ҳимоячиси Жоржо Кьеллинининг оптимал спорт формасида эмаслигидан хавфсирашмоқда.

Айтиш керакки, Руганининг ўзи ҳам “Юве”да қолмоқчи. Боиси, жамоанинг янги устози Маурицио Сарри билан яхши таниш ҳисобланади. Улар ўз вақтида “Эмполи”да бирга фаолият олиб боришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!