«Ювентус» ҳужумчисини жамоада сақлаб қолиш учун навбатдаги уринишни бошлайди

«Ювентус» ҳужумчи Пауло Дибала ва унинг агентлари билан ўзаро шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Бироқ сўнгги чиққан маълумотларга кўра томонлар ҳали расмий битим имзолашда якуний қарорни қабул қилмаган. Ушбу ҳафта охирида навбатдаги учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хабарингиз бор, «кекса синёра» раҳбарияти ва футболчининг агентлари бир йилдан буён шартномани узайтириш борасида музокара олиб боришмоқда.

Аввалроқ, Дибалага "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!