Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг аргентиналик форварди Гонсало Игуаинни "Челси"га ижарага беришни истамаяпти.

Гап шундаки, “кекса синьора” 31 ёшли футболчини 36 млн евро эвазига тўлиқ сотмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” Игуаинни мавсум сўнггига қадар ижарага олган эди. Аммо, футболчи жамоасини ўзгартиришни истамоқда.

Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум “россонерилар” сафида 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар