Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 27 ёшли испаниялик футболчи учун 60 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ Исконинг ўзи ҳам “қироллик клуби”дан кетмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Иско ўтган мавсум “Реал” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.