"Ювентус" кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этмаса, Рабьо жамоадан кетади
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо келажак режалари билан ўртоқлашди.
27 ёшли футболчининг шартномаси мавсум охирида якунига етади. Томонлар ҳали янги келишув имзоламади.
"Менда янгилик йўқ. Онам, (агентим) жамоам раҳбарияти билан сўнгги учрашувидан бери ҳеч нарса ўзгармади.
Албатта, Чемпионлар лигаси режаларимга таъсир қилади - мен энг юқори савияда ўйнашни хоҳлайман. Менинг келажагим ҳақиқатан ҳам ушбу турнирда иштирок этишимга боғлиқ.
Биз Европа Лигаси ва А Серияда курашни давом эттиряпмиз ва мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишимизга ишонаман”, деди франциялик футболчи "DAZN" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар