Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбанинг трансфери бўйича иш олиб бормоқда.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда, “кекса синьора” 26 ёшли франциялик футболчининг трансфери эвазига МЮга босниялик хавбек Миралем Пьянич ёки коронавирусдан даволанаётган аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибалани беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Погба учун бегона эмас. У 2012-2016 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Погбанинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)