"Ювентус" кўзлаётган бразилиялик футболчини "Аякс" илиб кетиши мумкин

"Аякс" ўз сафига "Сан-Паулу" ҳужумчиси Бренер Соуза да Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, амстердамликлар 20 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери учун 10 млн евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилмоқчи. Аммо Бразилия гранди унинг нархини юқори баҳоламоқда.

Бундан аввалроқ Бренерга “Ювентус”дан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У шу кунгача “Сан-Паулу” сафида жами 50 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 24 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!