“Ювентус” кучайиб кетадиган бўляпти
“Ювентус” раҳбарияти ёзги трансферлар учун иккита асосий нишонни белгилади. Улар майдон марказини кучайтириш учун икки ярим ҳимоячи – “Монако”дан Орельен Тчуамени ва “Челси”дан Жоржиньони олиб келмоқчи.
Франциялик футболчининг агенти Иван Ле Ме туринликлар Орельенга қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.
Мутахассисларнинг таъкилашича, 22 ёшли футболчининг трансфери “Ювентус” келажак учун тайёрлаган қудратли лойиҳа борлигидан ва улар бу ярим ҳимоячи учун катта харажат қилишга тайёрлигидан далолат беради.
Жоржиньонинг трансфери эса, у қадар мураккаб бўлмайди. Чунки “Челси” атрофида юзага келган ҳозирги вазият таъсирида кўп ўйинчилар ўзига янги жамоа қидира бошлаган.
Фикрлар