"Ювентус" "Лацио" футболчисини катта пулга сотиб олмоқчи
Римнинг "Лацио" клубининг етакчи футболчиларидан бири Сергей Милинкович-Савич январ ойида бўладиган трансфер ойнасида А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин. "La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, серб футболчисига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.
Келгуси қишда "кекса синьора" раҳбарияти ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро ва 10 миллион евро бонус сифатида беришга тайёр.
Милинкович-Савич 2015 йилдан бери Рим жамоаси азоси ҳисобланади. Италия чемпионатининг жорий мавсумида Сергей 12 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар