"Ювентус" Матюиди масаласини ҳал қилди
Италиянинг "Ювентус" клуби франциялик ярим ҳимоячи Блез Матюиди билан янги шартнома имзолади. Goal.com сайтининг ёзишича, келишув 14 февралда бир йилга узайтирилган ва ўзида ҳозирги шартларни қолдирган.
Маълумот учун, 32 ёшли футболчининг туринликлар билан амалдаги келишуви жорий йилнинг 30 июнида якунига етар эди.
Фикрлар