Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ёзги трансферлар даврида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Махрез сотиб олмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда..

“Кекса синьора” 28  ёшли жазоирлик футболчининг трансфери учун бразилиялик ярим ҳимоячиси Дуглас Костани қўшишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Махрез “Манчестер Сити” сафига ёзда “Лестер”дан 68 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.